Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида журналистлар учун «Юртимиздаги даволаш муассасаларида касалликларни ташхислаш ва даволашда замонавий ва инновацион усулларни татбиқ этилиши» мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
Тадбирда вазирлик вакиллари тизимда олиб борилаётган ишлар, келгусидаги режа ва вазифалар хусусида, шунингдек, Ўзбекистонда тиббиёт туризми ҳолати бўйича батафсил маълумот берди.
«2019 йилнинг ўзида 52 минг чет эллик фуқаролар республикамизга келиб даволанган. Маблағ нуқтаи назаридан гапирсак, уларга деярли 4,7 миллион долларлик хизматлар кўрсатилган. Бу кўпми ёки кам деган савол бўлиши табиий. Мен ўйлайманки, албатта, бу кам яна кўпайтириш имкониятимиз бор. Лекин бу маблағни кўпайтириш учун шифохоналарнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини ошириш керак. Шундагина чет элдан бизга даволаниш учун фуқаролар келади. Ўтган йилга нисбатан солиштирсак, шу йилнинг ўзида мамлакатимизда даволанган чет эл фуқаролари сони деярли 1,5 бараварга кўпайган. Бу яхши тенденция. Асосан, онкология, кардиология, кардиохирургия, трансплантация, нейрохирургия, педиатрияга келишади», — дейди Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев.
Изоҳ (0)