«Дарё» ўтган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.
«Президент Мирзиёев мамлакат конституцияси кунида миллатга мурожаат қилар экан, демократия Ўзбекистон келажаги эканини айтмоқда. Халқ озодлик, шаффофлик ва адолатни истайди. Ўзбекистон ҳозирги даврдаги сиёсатида қатъий эканини таъкидлар экан, бу мамлакатни очиқлик ва тараққиёт сари етаклаши кераклигини айтди», – Навбаҳор Имомова, «Америка овози» радиоси.
https://twitter.com/Navbahor/status/1203318736125677568
«Лукашенко: айримлар айтаётгандай, биз арзон газ, арзон нефть сўраётганимиз йўқ. Биз газни 200 доллардан сотиб олишга, нефтнинг бир баррелига 63 доллардан сотиб олмасликка тайёрмиз. Асосийси, тенг шартлар амал қилсин», – Владимир Соловьёв, журналист.
https://twitter.com/VRSoloviev/status/1203293171800784896
«Бошқа номзодларнинг ҳам кучли тарафи мавжуд. Аммо Жо Байден ҳам миллий хавфсизлик, ҳам ташқи сиёсат борасида икки партия учун ҳам энг муносиб номзод. Мен беш йил мобайнида Жо Байден билан Обама маъмуриятида бирга ишлаганман. У Американинг дунёдаги етакчилиги ва обрўсини бир кеча-кундузда қайта тиклай олади», – Майкл Макфол, АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси.
https://twitter.com/McFaul/status/1203505788435615746
«МДҲ посцовет минтақисида энг йирик ҳамкорлик ташкилотидир. Йилдан йилга ташкилотнинг амалий фаолияти соҳалари кенгайиб бормоқда», – Россия ташқи ишлар вазирлиги.
https://twitter.com/MID_RF/status/1203585943955025922
Жаҳон банки малумотларига кўра, ҳар йили иммунитет танқислиги касаллигига чалинаётган беморлар сони 1998 йилги 3 миллионлик кўрсаткичдан 2018 йилда 1,7 миллион нафарга камайган. Бу эса касалликка чалинганлар сони 40 фоизга қисқарди деганидир», – Жаҳон банки.
https://twitter.com/WorldBank/status/1203494534614802434
«Ўзбекистоннинг экзотик хазиналари ҳақидаги маълумот дунёнинг ҳар бурчагига етиб бормоқда», – Софи Ибботсон, Ўзбекистоннинг британиялик сайёҳлик элчиси.
https://twitter.com/UZAmbassador/status/1203634738361225217
«Ҳиллари Клинтон 1997 йилда Ўзбекистонга ташрифи давомида Бухородаги синагогаларни ҳам бориб кўрган эди», – Питер Леонард, @eurasianet муҳаррири.
https://twitter.com/Peter__Leonard/status/1203917303135588352
«Пекин барча давлат ва жамоат ташкилотлари уч йил ичида хорижда ишлаб чиқарилган компьютер жиҳозлари ва дастурий таъминотларидан воз кечишни таклиф қилмоқда», – Ноа Баркин, The Atlantic, The New York Times нашрлари журналисти.
https://twitter.com/noahbarkin/status/1203808701364264960
«Коррупция иқтисодий ўсишни секинлаштиради, демократия тамойилларини емиради, жиноятчилар, одам савдоси билан шуғулланувчилар ва терроризмга йўл очади. АҚШ бу иллатга қарши курашишда изчил ва барча давлатларни бу ёвузликка қарши курашишга чорлайди. Бирлашиб бу иллатга қарши тура оламиз», – Майк Помпео, АҚШ давлат котиби.
https://twitter.com/SecPompeo/status/1204032025579139072
«Миллий ахборот агентлиги @uzauz – мамлакатдаги энг кекса ахборот воситаси. Президент Мирзиёев қарорига кўра, агентлик асосий расмий инфо-манба бўлиб қолади. Лекин қай шаклда? Тарғиботчи бўладими ёки ахборотчи?» – Навбаҳор Имомова.
https://twitter.com/Navbahor/status/1204257583508393985
Халқаро антидопинг қўмитаси (WADA) бир овоздан Россияни кейинги тўрт йил мобайнида ўз уйида ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.
https://twitter.com/wada_ama/status/1203993267756511233
Иқлимни ҳимоя қилиш фаоли Грета Тунбергнинг таъкидлашича, Норвегия ва Канада нефть ва газ ишлаб чиқариши билан дунё болалари ҳуқуқларини бузмоқда.
https://twitter.com/business/status/1204287824217935872
«‘Инсон ҳаёти, шаъни ва қадр-қиммати барча нарсадан устун ва ҳеч нарса аёлларга қарши зўравонликни оқлай олмайди’, UzReport канали муҳаррири», – БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.
https://twitter.com/un_uzbekistan/status/1203977433302667265
«Жонсон Британияни ўзининг ватани сифатида қабул қилаётган муҳожирларнинг келишига барҳам беришга қасам ичди. Бу – носоғлом ақл белгиси. Бизнинг қариялар ва болаларимизни муолажа қилаётганлар ўзга давлатлардан келган ҳамшира ва шифокорлар эмасми? Мамлакатимизни мустаҳкамлашга ёрдам бераётган инсонлар эмасми? Жонсон ёвуз шахс», – Майк Гелсворти, блогер.
https://twitter.com/mikegalsworthy/status/1204020180768231427
«Жамиятимизнинг ёшлари норозилик намойишлари ўтказмоқда, ҳуқуқлари сифатида келажакдаги тинчлик, адолат ва тенг ҳуқуқлар учун курашмоқда», – Антонио Гуттериш, БМТ бош котиби.
https://twitter.com/antonioguterres/status/1204249378040344579
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Изоҳ (0)