АҚШ «Толибон» ҳаракати билан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш юзасидан музокараларни қайтадан бошлади. Бу ҳақда TOLOnews телеканалига асосланиб «Коммерсантъ» хабар берди.
«АҚШ Доҳада ўтаётган музокараларга қўшилди. Муҳокамаларнинг асосий мавзуси Афғонистон ичкарисидаги музокараларга халақит қилаётган зўравонликни тўхтатиш ва ўт очишни бас қилишни келишиб олиш бўлади», — дейди телеканал манбаси.
Сентябрда АҚШ президенти Дональд Трамп «Толибон» ҳаракати билан келишувнинг имкониятларини «ўлик» деб баҳолаган. Вашингтон «Толибон» ҳаракати билан музокаралар қайта бошлаши мумкинлигини 22 ноябрда эълон қилган. 29 ноябрда норасмий ташриф билан «Баграм» авиабазасига келган Трамп «Толибон»нинг тинчлик келишувини имзолашга тайёрлигини билдирган. Ушбу баёнотни ҳаракат вакиллари ҳам тасдиқлаган. 4 декабрда АҚШ давлат департаменти мамлакатнинг махсус элчиси Залмайнинг Доҳада ўтаётган Афғонистондаги ички низоларни баратараф қилиш ва тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларга қўшилишини маълум қилган.
Изоҳ (0)