Бугун Дубай осмонўпар биноларга эга улкан мегаполис ва дунёнинг ҳар қандай шаҳри билан чирой борасида баҳслаша олади. Бироқ 1833 йилда қурилган Дубай шаҳрида атиги 800 нафар аҳоли истиқомат қилган ва улар балиқчилик ҳамда денгиздан жавоҳирлар излаш билан шуғулланган. Баъзида бу ерга бадавий араблар яъни саҳрода яшовчи одамлар келиб палма дарахтларидан қурилган уйларда ҳаёт кечирган.
Қуйида Дубайнинг БААда нефть кони топилишидан бир оз аввал олинган суратлари билан танишиш мумкин. 1950 – 60 йиллардаги Дубай манзаралари ҳозирги кўринишдан кескин фарқ қилади.1. Нефть топилишидан аввалги Дубай.
2. Туя минган савдогарлар карвони Дубай заминидан ўтиб кетмоқда. 1950 йилда олинган сурат.
3. Чилим чекаётган лимон сотувчи.
4. Шаҳар марказидаги бозор.
5. Бур Дубай, 1960 йил.
6. Дубай аэропорти, 1970 йил.
7. Аэропорт.
8. Дубайнинг қуш парвози баландлигидан кўриниши. 1950 йиллар.
9. Дубай шаҳри соҳил ёқасидаги йўл. 1950 йиллар.
10. Дубайда Ҳайит намози ўқилмоқда.
11. Шартномали Уммондаги нефть кони.
12. Дубайдаги кўрфазлардан бири. 1960 йиллар.
13. Юқори қаватида соатлар жойлашган бино.
14. Дубайдаги биринчи Жашанмал дўкони. 1956 йил.
15. 1965 йилда Миддле Эаст Аирлинес компаниясининг Cомет самолёти Дубай аэропортига қўнган биринчи учоқ сифатида тарихга кирган.
16. Дубайдаги фуқаролар сув олиш жойи. 1960 йиллар.
Изоҳ (0)