7 декабрь куни Минскда юзлаб одамлар шаҳар кўчаларига чиқиб Россия ҳамда Беларуснинг бирлашишига қарши норозилик намойишлари ўтказди. Бу ҳақда Meduza хабар берган.
Ушбу бирлашув ҳақидаги миш-мишлардан норози фуқаролар Октябрь майдонида тўпланиб Мустақиллик кўчасидан Ҳукумат уйи томон йўл олган. Милиция намойишчиларга қаршилик кўрсатмаган, лекин «Хартия’97» онлайнида ҳуқуқ тартибот ходимлари ва норозилик билдираётган халқ ўртасида тўқнашув бўлгани хабар қилинган.
Минскдаги намойишлар Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Сочида Россия федерацияси давлат раҳбари Владимир Путин билан учрашуви вақтида бошланган. Учрашувда Россия-Беларусь интеграцияси, жумладан яқин вақт ичида имзоланадиган «йўл хариталари» муҳокама қилинган.
https://www.facebook.com/belavus/videos/10219290058096088/
Минскдаги акция мудҳиш ҳодисаларсиз ўтган, фуқаролар 8 декабрда маҳаллий вақт билан 12:00 да яна майдонда тўпланган.
Изоҳ (0)