4 декабрь куни Наманган шаҳрида ИИБ ходимларининг жанговар салоҳиятини ошириш ва жисмония тайёргарлигини синовдан ўтказиш мақсадида махсус тактик машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда Наманган ИИБ ахборот хизмати хабар берган.
Машқ давомида шартли равишда инкассация ходимларига ҳужум уюштириб улар кетаётган автомобилдан 500 миллион сўм пулни ўғирлаб Nexia’да жиноят жойидан қочиб кетган қуролланган хавфли жиноятчилар «Қалъа», «Тўсиб ушлаш» ва «Сирена» махсус тезкор режаларини амалга ошириш орқали бир нафар фуқарони гаровга олган вақтида махсус гуруҳ томонидан қўлга олинган.
Ўқув машғулотларида Наманган вилояти ИИБ, ДХХ, Божхона бошқармаси, ФВБ, Миллий гвардия 82923-сонли бўлими, Прокуратура ва тезкор гуруҳ аъзолари воқеа жойига етиб келган ва машқ режаси бўйича объект олдида тезкор штаб, жанговар бошқарув маркази, тезкор гуруҳлар, алоқа, таъминот ва разведка гуруҳлари ташкил этилган.
Машқ якунлангач Ички ишлар вазири ўринбосари Д.Қодиров раҳбарлигида ходимларнинг ҳаракатлари муҳокама қилинди. Махсус тактик машқ давомида тегишли хизматлар ва тузилмаларнинг куч ва воситалари билан тезкор бошқарувни амалга ошириш, объектларда қўпорувчи ҳаракатларини содир этилишига қаратилган уринишларга чек қўйиш, гаровга олинган фуқароларни озод қилиш, уларни эвакуация қилиш, портловчи воситаларни зарарсизлантириш, жамоат тартибини сақлаш, ёнғин, йўл ҳаракати ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, авария-қутқарув ишларини олиб бориш каби ишлар синовдан ўтказилган, дейилади Наманган ИИБ Ахборот хизмати берган хабарда.
Изоҳ (0)