Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида инсон ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Postda.uz» хабар берди.
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи К.О. ўзининг Isuzu русумли юк автомашинасини Бойсун туманининг «Шифобулоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлининг 1322-километрида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни қўлдан чиқаради. Натижада автомашина йўл четидаги бетон тўсиққа урилади ва ағдарилади.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи К.О. ва автоулов йўловчиси, Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшаган Э. С. жароҳат олиб, воқеа жойида дунёдан кўз юмди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)