• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон аэропортлари кимга насиб этади? Россия компанияси билан музокаралар боши берк кўчага кириб қолган

    Ўзбекистоннинг айрим аэропортлари Россиянинг «Новапорт» компаниясига топширилиши ҳақида хабар берилган эди — 2019 йил май ойида имзоланган ҳадли битимга мувофиқ, ширкат Самарқанд, Наманган ва Урганчдаги аэропортларни модернизация қилишга киришиши керак эди.

    Режа бўйича биринчи бўлиб Самарқанд аэропорти реконструкциядан чиқарилиши керак: 2022 йилда шаҳар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини қабул қилади, бу Самарқанднинг посцовет даврида қабул қилган биринчи энг йирик тадбири бўлади.

    Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, реконструкция ишлари учун қўйилган муддат «жуда қисқа». Наманган ва Урганч аэропортлари модернизацияси учун кўпроқ — тахминан беш йилдан вақт ажратилган.

    Ушбу лойиҳаларда россиялик инвесторнинг иштирок этиши МДҲдаги хусусий эгаси ёки инвестори йўқ, бироқ самарадорлиги юқори сўнгги инфратузилмавий активлардан бири — Тошкент аэропорти бошқарувини қўлга киритиш йўлидаги илк қадамлардан бири сифатида кўрилаётган эди.

    Бироқ, Россиянинг «Коммерсантъ» нашри маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ва «Новапорт» ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Ҳукумат ушбу аэропортларни инвестор сўраётганидек 30 йил муддатга консессияга беришга тайёр эмас.

    «Коммерсантъ»нинг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати бошқа инвестор излаш ишларини аллақачон бошлаб юборган, хусусан, декабрь бошида Япониянинг Sumitomo корпорацияси билан учрашув ўтказилган.

    Spot маълумотларига кўра, бунда гап Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқовнинг 3 декабрь куни Sumitomo Corporation раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашуви ҳақида бормоқда.

    Ушбу учрашувда ҳақиқатан ҳам минтақавий аэропортларни модернизация қилиш ва уларни бошқариш, саноат ва транспорт-логистика инфратузилма объектларини ташкил этиш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш имкониятлари кўриб чиқилган.

    «Коммерсантъ»нинг ёзишича, «Новапорт» ҳали музокаралардан чиққани йўқ ва Ўзбекистондаги активларга ҳамон қизиқиш билдирмоқда. Нашрнинг музокаралар жараёнидан бохабар манбаси берган маълумотларга кўра, «Новапорт» ва Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасидаги сўнгги учрашув тахминан икки ой аввал бўлиб ўтган ва консессия муддати ҳақидаги масалада тўхтаб қолган.

    «Коммерсантъ» маълумотларига кўра, «Новапорт» Ўзбекистон аэропортларини 30 йилдан кўпроқ муддатга олишни хоҳламоқда, Ўзбекистон расмийлари эса бунга мутлақо қарши.

    «Новапорт»ни назорат қилувчи АЭОН холдинги эгаларидан бири Роман Троценконинг таъкидлашича, компания Ўзбекистон ҳукумати билан музокараларни тўхтатмаган: «Аэропортларга қизиқиш ҳали ҳам бор. Айни вақтда мамлакат ҳукумати бу активлар билан ўзи мумкин деб ҳисоблаган ишни қилишга ҳақли».

    Ўзбекистон аэропортларини СССР парчаланиб кетганидан то 2018 йилга қадар — Президент Шавкат Мирзиёев авиаташувчини Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports’га ажратиш тўғрисидаги фармонни имзолагунича, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси томонидан назорат қилинган.

    Uzbekistan Airports октябрь ойида ташкил этилган. Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Самарқанд аэропортидаги йиллик йўловчи оқими 0,5 миллион кишини ташкил этади. Наманган ва Урганч аэропортлари бўйича очиқ манбаларда маълумот йўқ.

    «ВТБ Капитал» эксперти Елена Саханова Самарқанд аэропортига киритилиши мумкин бўлган инвестициялар тахминий ҳажмини 300—500 миллион долларга баҳоламоқда. «Коммерсантъ» суҳбатдошлари Ўзбекистон аэропортларига киритилиши кутилаётган инвестиция «Новапорт»нинг йирик лойиҳалари қаторига киритилган, бироқ аниқ сумма ошкор қилинмаган.

    Аэропортларнинг япон компаниясига берилиши эҳтимоли ҳақида фикр билдираркан, «Коммерсантъ»нинг аэропорт соҳасидаги суҳбатдошлари японларнинг устунлиги технологиялар ва халқаро капиталдан фойдаланиш имкони борлигида бўлиши мумкинлигини қайд этиб ўтди.

    Бироқ, «Коммерсантъ» манбаларидан бирининг қайд этишича, япон корпорациялари «сифатли аммо узоқ қуришади, улар ёпирилиб ишлашга ўрганмаган», шу боис инвестиция киритишнинг шошилинч муҳлати ва консессиянинг қисқа муддатига уларнинг ҳам рози бўлиши эҳтимоли кам.

    Елена Саханованинг таъкидлашича, аэропортларга киритилган инвестициялар одатда 10—15 йилда, йирик лойиҳалар эса 15—20 йилда ва ундан кўпроқ муддатда ўзини оқлайди. Шу жиҳатдан олиб қараганда, Саханованинг фикрича, «Новапорт» сўраётган муддат асослидек кўринади. Бошқа томондан эса, Япония томонида технологик жиҳатдан устунлик бўлиши мумкин.

    05.12.2019, 10:52   Изоҳ (0)   33694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёлик ўқитувчи калтаклаган ўқувчисидан узр сўради

    05.12.2019, 10:39

    Тошкентда метро ва уч қаватли кўприк қурилиши газ тақчиллигини келтириб чиқарди

    05.12.2019, 10:25

    Тошкент шаҳар ИИББ оғир аҳволда қолган кекса аёлга ёрдам кўрсатди (фото+видео)

    05.12.2019, 09:56

    Ўзбекистонда бир-бирининг ОИТС билан касалланганлигини била туриб оила қурганлар бор. Шу оилалардан бири интервью берди

    05.12.2019, 09:28

    Фарғонада юқори синф ўқувчиси мактабдоши бўлган 3-синф ўқувчисини зўрлади

    05.12.2019, 09:11

    Сирдарё ва Тошкентда 420 млн сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

    05.12.2019, 08:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсга олинди

    Дунё | 13 август, 08:30

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.