Фарғона вилоятидаги туманлардан бирида мактабнинг 3-синф ўқувчиси худди шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси томонидан зўрланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар берди «Gazeta.uz»

Фото: «Gazeta.uz»

Ҳодиса сентябрь ойи бошида қурилиши якунига етказилмаган ер участкасидаги вагонда содир бўлган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, юқори синф ўқувчиси кимдир воқеадан хабардор бўлса сўйиб ташлаш билан қўрқитган.

Ноябрь ойида ўтказилган экспертизалар ҳужум қилган ўқувчининг жиноятга алоқадор эканини тасдиқлади. Ўсмир Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (жабрланувчининг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) бўйича айбини тўлиқ тан олди.

26 ноябрь куни унга нисбатан судгача уй қамоғи шаклидаги чеклов чораси қўлланган.