4 декабрь, чоршанба куни Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйда портлаш юз бергани ҳамда ҳодиса оқибатида 8 киши касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.
Қайд этилишича, кўп қаватли уйнинг портлаши натижасида жами 6 та хонадон зарар кўрган бўлиб, асосан ёнғин келиб чиқиши тахмин қилинаётган 2-қаватдаги 37, 38, 39-хонадонлар зарарланган. Уйнинг 4-подъезди қаватларидаги бетон тўсиқлар қулаб тушган.
«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида ушбу ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди.
Қайд этилишича, аслида портлаш оқибатида 8 кишига эмас, 11 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Андижон шаҳар ҳокимлиги вакилининг маълум қилишича, портлашдан зарарланган уйлар ҳокимлик маблағлари ҳисобидан таъмирланади. Уйлар тўлиқ таъмирланганидан сўнггина фуқаролар хонадонларига киритилади.
Изоҳ (0)