Мексикада полиция ходимлари ҳамда жиноий гуруҳнинг аъзолари ўртасуда юз берган отишма оқибатида жами 14 нафар одам ҳалок бўлди. Қурбонларнинг 4 таси полициячи экани, олти нафар одамнинг яраланиб шифохонага олиб кетилгани ва уларнинг ҳолати барқарор деб баҳолаётгани хабар қилинди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».
Ҳодиса Мексика шимолидаги Коауила штатида рўй берган. Ҳужум «Шимоли-ғарб картели» жиноий гуруҳи томонидан уюштирилган. Жиноятчилар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига автоматик қуролдан фойдаланиб зарба берган. Полициячиларга қилинган ҳужумда қанча одамнинг иштирок этгани юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Мавзуга доир: «Мен гул экспорти билан шуғулланувчи камтарин одамман». Наркобарон Пабло Эскобарнинг ҳаёт ҳақиқатлари
Изоҳ (0)