Тожикистон жанубидаги Темурмалик туманидаги ветеринария дорихонасининг очилиш маросимидан олинган фотосуратлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида норозиликка сабаб бўлди, деб хабар беради Ca-News.
Ушбу суратларда туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчисини ёзги миллий либосларда кутиб олган ўқувчи қизлар тасвирланган. Фотиҳ Аминзоданинг ўзи ва унинг ҳамроҳлари совуқ об-ҳавога мос равишда кийинган.
Кўплаб салбий изоҳлардан сўнг Темурмалик тумани ҳокимлигининг ёшлар масалалари бўлими бошлиғи Аслиддин Айниддин расмларни Facebook саҳифасидан ўчириб ташлаган.
Шундан сўнг туман ҳокимлиги мактаб қизлари маҳаллий амалдорларни кутиб олгани «ўз хоҳишлари билан« чиққанлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)