Ноябрь ўрталарида Арктикада Россиянинг гипертовушли «Кинжал» («Ханжар») ракетаси синовдан ўтказилган. Бу ҳақда «ТАСС» қуролли кучлар соҳасидаги ўз манбаларига таяниб хабар берган.
МиГ-31К қирувчи самолёти Оленогорск аэродромидан парвозни амалга оширган ва ракета билан Пембой полигонига зарба берган. Манбалардан бири ракетанинг тезлиги 10 махгача кўтарилганлигини қайд этган. Россия мудофаа вазирлиги бу борадаги маълумотларни расман тасдиқламаган.
«Кинжал» янги авиацион комплекси ҳақида (ракета ва у билан зарба берувчи МиФ-31Г қирувчи самолёти) Россия президенти Владимир Путин 2018 йил 18 мартда ўтган Федерал мажлис вакилларига қилган мурожаатида гапирганди. Авиакомплекснинг имкониятлари илк бор 2019 йил августида «Авиадарц» танловида намойиш қилинган.Аввал Ҳиндистон, Покистон ва Хитойнинг баллистик ракеталарни синовдан ўтказгани, шунингдек, Туркиянинг F-16 қирувчи самолётлари ва C-400 зенит ракеталарини тест қилган ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)