«Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембеле Чемпионлар Лигаси 5-тури доирасида «Боруссия Дортмунд»га қарши кечган баҳсда (3:1) жароҳат олганди.
Тиббий кўрик хулосаларига кўра, 22 ёшли футболчи ўнг оёғи сонини шикастлаб олган. Бу ҳақида каталониялик клуби расмий сайти маълум қилмоқда.
Дембеле жароҳат сабаб ўн ҳафта майдонга туша олмайди. Шу тариқа франциялик футболчи 18 декабрь куни бўлиб ўтадиган «Реал»га қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)