«Арсенал» клуби бош мураббийи Унаи Эмери истеъфога чиқарилди. Бу ҳақида клуб расмий сайтида маълум қилинди.
Унинг ўрнини вақтинча Фредерик Юнберг эгаллайди.
Лондонликлар кетма-кет еттита ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бу жамоа учун сўнгги 27 йил ичидаги энг ёмон натижа ҳисобланади.
Эмери «Арсенал» бошқарувига 2018 йилнинг баҳорида келганди. 2018/19 йилги мавсумда унинг жамоаси Европа Лигаси финалига чиққан ва ҳал қилувчи ўйинда «Челси»га ютқазиб қўйганди. Ўтган мавсум «Арсенал» Англия чемпионатини 5-ўринда якунлади.
Ҳозирда «канонирлар» 18 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)