Россиянинг «Рен-ТВ» канали камари учун ММА жангчиси Александр Емельяненко 29 ноябрь, жума оқшомида стронгмен Михаил Кокляевга қарши рингга чиқди.
Бокс қоидалари бўйича ташкил этилган жанг атиги бир раунд давом этди. Раунд тугашига 20 сония қолганида Емельяненконинг кетма-кет зарбасидан сўнг Кокляев нокаут ҳолатига тушди. Ҳакам эса беллашувни тўхтади.
Шу тариқа катта шов-шув кўтарилган жангда ҳеч қандай сенсация рўй бермади. Кокляев жангдан сўнг Емельяненко билан реванш жангини ММА қоидлари бўйича ўтказишни таклиф қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)