УЕФА расмий сайти Европа Лигаси мусобақасининг 5-тур якунлари бўйича энг яхши ўйинчи номини маълум қилди.
Овоз бериш натижаларига кўра «Спортинг» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилган. Португалиялик футболчи ПСВга қарши баҳсда (4:0) иккита гол уриш билан бирга жамоасининг қолган иккита голига ассистентлик қилган.
Ушбу ном учун шунингдек, Даити Камада («Айнтрахт»), Рауль Хименес («Вулверҳэмптон») ва Венсан Абубакар («Порту») каби футболчилар кураш олиб борганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)