«Реал» клуби ҳимоячиси Рафаэл Варан Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган ПСЖга қарши баҳсда (2:2) жароҳат олди.
Мазкур жароҳат сабаб Варан Ла Лига доирасидаги «Алавес»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Таъкидланишича, жароҳат у қадар жиддий эмас, бироқ мадридликлар мураббийлар штаби франциялик футболчига дам олиш имкониятини тақдим этишни истамоқда.
«Алавес»га қарши баҳсда Зинедин Зидан шунингдек, Марко Асенсио, Хамес Родригес, Лукас Васкес ва Эден Азар каби футболчилар хизматидан фойдалана олмайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)