УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигаси 5-тури якунларига кўра, ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номини эълон қилди.
Бу номга «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски лойиқ кўрилди. Польшалик футболчи «Црвена Звезда»га қарши баҳсда (6:0) тўртта гол уришга эришганди.
Ушбу соврин учун шунингдек, Лионель Месси («Барселона»), Кейлор Навас (ПСЖ) ва Ромелу Лукаку («Интер») каби футболчиларининг номзоди қўйилганди.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)