«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг киритган тўпи Европа Чемпионлар Лигаси 5-турининг энг яхши голи деб топилди.
Аргентиналик футболчи «Славия»га қарши ўйинда Ромелу Лукакунинг узатмасидан сўнг миланликларнинг иккинчи голини урганди.
Шунингдек, ушбу соврин учун курашда Пауло Дибала («Ювентус»), Алехандро Гомес («Аталанта») ва Свен Бендер («Байер») каби футболчиларнинг киритган голлари бор эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)