Жиззахда одам савдоси билан шуғулланувчи аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси Э.Қаршиев хабар берди.
Маълум бўлишича, асли Хоразм вилоятида яшовчи, Жиззах шаҳрида вақтинча истиқомад қилаётган Е.Белова ўзини шаҳвоний ва бошқа ғараз мақсадларда, (исми шарифи ўзгартирилган) С.Норовани ёллаб, унга Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида ҳар ойда 3 000 доллардан пул ишлаб топишини, ҳар бир мижоз билан жинсий алоқада бўлганлиги учун эса 100—150 лира миқдорида пул ишлаб олишини айтиб, уни фоҳишалик қилиш учун даъват қилган.
Унинг йўл харажатларини ўз ҳисобидан тўлаб, жабрланувчи С.Норовани Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига кузатиш мақсадида 2019 йил 30 май куни соат 14:00 да йўловчи автомашинада олиб кетаётган вақтида Жиззах вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ушланган.
Мавзуга доир: Туркияда фоҳишалик қилган ўзбекистонлик аёллар қўлга олиниб, мамлакатдан депортация қилинди
Аёл у шу йилнинг 31 январида ҳам Жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисми (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш) билан айбланиб, судланган.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 9 сентябрдаги ҳукмига кўра, Е.Белова Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисмининг «б», «д» бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, узил-кесил 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)