Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида Қўқон шаҳрига табиий газ етказиб берадиган тақсимлаш станцияларида кириш босимининг пасайиши кузатилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Шуни инобатга олган ҳолда, вилоят газ идорасининг хабарномасига асосан Қўқон шаҳрининг айрим улгуржи табиий газ истеъмолчилари, жумладан, метан қуйиш шохобчалари вақтинчалик чора-тадбир сифатида чекланган газ етказиб бериш тартибига ўтказилмоқда.
Бунинг натижасида шаҳар туғруқхонаси, Гўдаклар уйи, Меҳрибонлик уйи, махсус интернатлар, айрим маҳаллаларга етказиб бериладиган газ босимини 2,8 атмосферадан 4 атмосферагача кўтаришнинг имкони бўлгани билдирилмоқда.
«Айни пайтда шаҳарга кириб келадиган газ босимини кўтариш чоралари кўрилмоқда», — дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)