Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан таркибида психотроп моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Тадбир давомида фуқаро М.Г. Фарғона шаҳри, Қиргули мавзесидаги кўп қаватли уйдаги хонадонидан чиқиб, Андижон вилоятидан жўнатилган 2 дона қутига солинган дори воситаларини Тошкентга йўловчи такси орқали бериб юбориш учун кутиб турган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Қутиларда умумий қиймати 300 миллион сўмлик 28000 дона кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)