Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

UFC президенти Дэйна Уайт енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби ҳақида маълумот берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Ҳабиб — Фергюсон жанги 18 апрель куни Бруклиндаги жанг оқшомининг энг асосий воқеаси бўлиши керак», — дейди UFC раҳбари.

Орадан бироз вақт ўтиб Ҳабибнинг менежери Али Абдулазиз 25 ноябрь куни мижози жанг шартномасига қўлга қўйганини эълон қилди.

«Чемпионимиз Тони Фергюсонга қарши жанг учун шартномага имзо чекди. Бургут 18 апрель куни Бруклинга яна бир бор қўнади. Бу мухлислар учун», — дея шартномадан сурат қолдирган Абдулазиз.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар