Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Қўқон шаҳридаги автомобиллар тураргоҳида содир бўлган воқеа юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги расмий баёнот берди.
Баёнотда таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Қўқон шаҳар, Форобий кўчасида жойлашган «Қўқон савдо комплекси» МЧЖ ёнидаги жойдан «Улуғбек мега транс» МЧЖ раҳбари йўналишсиз такси автомашиналари учун рухсатсиз, ўзбошимчалик билан тураргоҳ сифатида фойдаланиб келгани аниқланди.
Йўловчиларни ҳақорат қилган фуқарога Қўқон шаҳар Маъмурий суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасига асосан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Фуқаронинг рухсатсиз, ўзбошимчалик билан тураргоҳ сифатида жойдан фойдаланганлиги бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қўқон шаҳар бўлими томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)