• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дунёдаги энг яхши сармоя (видео)

    Куннинг охирги дарси ниҳоясига етай деб қолган. Ўқувчилар ташқарига чиқиш учун нарсаларини тайёрлаб ўтиришибди. Дафтар ва китоблар сумкаларига солинган. Қўнғироқ чалинар-чалинмас ташқарига отилишга шай бўлиб ўтиришибди.

    Фақат Алигина ташқарига чиқишга шошилмаётган эди. Бир оз кечроқ қолиш учун қўлидан келган ишни қилиб ўтирар эди. Ниҳоят қўнғироқ чалинди. Болаларнинг ҳаммаси баравар эшикка йўналдилар. Али эса жойидан турмади. Шошмасдан нарсаларини йиғиштира бошлади. Кўз қири билан ўқитувчисини кузатар эди. Бир тарафдан ўртоқлари синфни бўшатишларини кутар эди. Алининг ҳаракатлари ўқитувчининг эътиборини тортди.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    — Ҳа, Али. Уйингга кетмайсанми?

    Али охирги ўқувчи синфдан чиққанини кўргандан сўнг деди:— Устоз, сизга айтадиган гапим бор эди.— Хўш Али. Гапир, нима гапинг бор?— Синфдошимиз Аҳмад бор-ку, устоз.— Ҳа. Аҳмадга нима бўпти?— Уйда аҳволлари яхши эмас, шекилли. Онаси унинг сумкасига унчалик яхши нарсалар солиб бермайди.— Хўш?— Унга ёрдам бермоқчи эдим. Лекин мени ёрдам берганимни билса, хафа бўлади. Ҳар куни битта симитга етадиган пулни ҳар ҳафта сизга берсам, сиз унга бериб турасиз, майлими?

    Али чўнтагидан бир ҳовуч танга чиқариб столга қўйди. Нурхон пулларга тегмади. Курсига ўтириб ўйлади. Али ҳақидаги билгиланларини хаёлидан ўтказди. Билишича, Алининг оиласи у қадар ўзига тўқ оилалардан эмасди. Бу ҳаракатчан ва ёқимтой ўқувчиси нақадар гўзал ниятли ва гўзал тушунчага эга экан. Ўзи бой хонадон фарзанди бўлмаса ҳам... Оиласи ўзи ҳалиги аҳволда бўлса ҳам... Шунга қарамай, ўртоғига ёрдам бермоқчи. Унинг устига ёрдам қилаётганини ундан яширмоқчи бўлади.

    — Шошма, Али. Билишимча, сизларнинг оилавий аҳволингиз ҳам у қадар яхши эмас. Тўғрими?— Тўғри, устоз. Отам кундалик ишда ишлайди. Кўпинча иш топилмайди. Аммо мен ҳам ишлаб пул топяпман.— Қаерда ишлаяпсан?— Симит сотяпман.

    Устоз Нурхон ўтириб ўйлади. Бу қадар яхшилик режаси учун нима дея оларди ҳозир. Алининг ниятини амалга ошириш қийин, бироқ унинг ниятидан қайтариш учун чора топиш керак эди. Лекин буни шундай қилиш керакки, севимли ўқувчисининг кўнгли ранжимасин. Бир гаплашсам, чора топилар деди. Устоз Нурхон Алига қаради:

    — Катта бўлсанг ким бўлмоқчисан?— Жуда катта бой тадбиркор бўламан...— Нима учун?— Одамларга кўп ёрдам бериш учун.— Жуда яхши. Али, тўғри ҳозир Аҳмаднинг оилавий шароити яхши эмас. Аммо сизники ҳам уларникидан фарқи йўқ. Менимча, бу ишга ҳозирча шошмаганинг маъқул. Бой бўлганингдан кейин ёрдам бераверасан. Бўладими?— Бўлмайди. Ҳозир қилишим керак.— Нима учун бўлмас экан?— Уч сабабга кўра бўлмайди.Биринчидан, бу пуллар меники эмас. Яхшилик қилганим учун Аллоҳ мени одамларга ёқимли қилиб кўрсатиб қўйган. Шунинг учун одамлар таъсирланиб, мендан кўпроқ симит оладилар. Шунинг учун кун бўйи ишлаганлардан кўра кўпроқ симит сотаман. Анави маҳаллада Ҳасан амаки бор. Ҳар куни мендан иккита симит олиб, кабутарларга тарқатадилар.

    Иккинчидан, «новда ёшлигида яхшироқ эгилади» деган гап бор. Агар ҳозирдан яхшилик қилишга ўрганмасам, катта бўлганимда ҳеч қилолмайман. Ҳозир бу ишни бой бўлганимда қиламан десам, бой бўлганимда ҳам янада бойроқ бўлганимда қиламан деб ўзимни овутаман.

    Учинчидан, энг муҳими: Мен катта бўлганимда бой тадбиркор бўлмоқчиман. Вақтида тижоратга сармоя тикмаганлар ҳеч қачон катта ишбилармон бўла олмайдилар.

    Устоз Нурхон Алини зўр ҳаяжон билан тинглар, ўзини буюк одамнинг рўпарасида тургандек ҳис қила бошлади.

    — Шу охиргисини унчалик тушунолмадим, Али?— Тушунтираман, устоз. Ҳозир у қадар бой бўлмаганим учун бир кунда битта симит эҳсон қила оламан, холос. Бундан ортиғини қилолмайман. Аллоҳ эса жаннатни кучи етганича яхшилик қилганларга беради. Ҳозир кучим шунчалик эканини ҳисобга олсак, жаннатнинг нархи мен учун бир неча симитнинг нархичаликдир. Агар бой бўлмасдан олдин ўлсам, бир неча симитнинг нархи билан жаннатга кириб олган бўламан. Бундан ҳам фойдалироқ ишга сармоя киритиш мумкинми?

    Устоз Нурхоннинг кўзлари ёшга тўлди. Билдирмаслик учун ерга қараганча Алига кетишга рухсат берди. Уни ташқаригача кузатиб қўйди. Мактаб ўқувчилардан бўшаб қолган эди. Синфга қайтиб кирганида столнинг устида Али қўйиб кетган тангалар турар эди. Нурхон устоз беихтиёр курсига ўтирди. Тангаларни қўлига олди.

    Ҳеч қачон қўлига шу қадар қимматли пул тушмаган эди. Қўлида гўё дунёнинг энг нозик гавҳарларини, ёқут-у олмосларини тутиб турар эди. Бу пуллар ҳатто улардан ҳам қимматли эди. Бу майда тангалар, бу майда симитнинг пуллари, жаннатни сотиб олса бўладиган пуллар эди.

    Ҳудди ҳеч қўйиб юборишни истамайдиган бир туйғу билан бу симитнинг майда пулларини кафтида сиқиб олган эди.Устоз Нурхон ўтирган еридан туролмади. Ичи тўлганини ҳис қилди. Англаб бўлмас туйғулар билан бўғила бошлади. Бирдан қуюқ булутдан ёмғир ёғгандек йиғлай бошлади...

    Йиғлади...Йиғлади...Йиғлади...

    Ўзига келганида шом бўлган эди.

    Аста қадамлар билан мактабдан чиқар экан Содиқ қоровул Нурхоннинг «Симитнинг майда пуллари билан жаннатни сотиб олиш, симитнинг майда пуллари билан жаннатни сотиб олиш», дея такрорлаб кетаётганини эшитди. Қоровулнинг ҳайратланиб «Нима дедингиз, устоз?» деганини ҳам эшитмаган Нурхон қоровулнинг ҳайрон боққан нигоҳлари остида шомнинг ғира-шира қоронғулигида узоқлашиб борар эди...

    Туркчадан Шоолим Шомансуров таржимаси

    24.11.2019, 21:21   Изоҳ (0)   52309
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «Соннат» занжири фош этилиб, 15 млн сўмлик психотроп таблеткалар савдосига чек қўйилди

    24.11.2019, 19:51

    Ўзбекистонда тамаки ва алкоголь маркировкаланадиган ҳамда келгусида кузатиладиган маҳсулотлар рўйхатига киритилди

    24.11.2019, 18:52

    Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг мажлисларидан бирини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди

    24.11.2019, 18:25

    Ўзбекистонда йилнинг энг яхши шошилинч тиббий ёрдам ҳамшираси аниқланди

    24.11.2019, 17:54

    Самарқандда «Реал Мадрид» футбол академияси очилади

    24.11.2019, 17:33

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси вазифалари белгиланди

    24.11.2019, 16:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.