• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда «Соннат» занжири фош этилиб, 15 млн сўмлик психотроп таблеткалар савдосига чек қўйилди

    Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан Республика ҳудудида муомаласи чекланган психотроп дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланишда гумонланиб, 4 нафар шахс қўлга олинди. Ўтказилган тезкор тадбирлар якунида «Соннат» занжири фош этилиб, жами 2000 дона, тахминий суммаси 15 миллион сўмга тенг бўлган психотроп таблеткалар савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: ИИББ матбуот хизмати

    Фото: ИИББ матбуот хизмати

    Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан вилоят ҳудуди бўйлаб гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши мунтазам тадбирлар ўтказилиб келинади. Бу каби тадбирларнинг навбатдагиси интернет ижтимоий тармоғидан бошланди. Дастлаб фуқаро М.Р. Telegram тармоғи орқали таркибида психотроп бўлган «Соннат» дори воситаларини виртуал савдога қўйганлиги аниқланади.

    Шундан сўнг тезкор ходимлар М.Р. билан Telegram’да хуфиёна алоқа ўрнатди. Тармоқдаги мулоқотда М.Р. «Соннат» психотроп дори воситасининг ҳар бир қутисини 72 минг сўмдан етказиб беришни таклиф қилади. Шу тариқа 70 қути, жами 700 дона таблеткани 5 миллион 40 минг сўм эвазига сотиб олиш учун буюртмани қабул қилади. Келишувга кўра, М.Р. ушбу дори воситаларини «Андижон—Тошкент» йўналишидаги такси ҳайдовчисидан бериб юборишини ва келишилган пулни ҳам шу ҳайдовчи орқали қабул қилишини айтади.

    Жорий йил 4 ноябрь куни «Андижон—Тошкент» йўналишидаги такси ҳайдовчиси Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри ҳудудига 70 та қутида, жами 700 дона Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи чекланган «Соннат» («Зопиклон») дори воситасини олиб келган вақтида холислар иштирокида ушланиб, дори воситалари далилий ашё сифатида олинади. Такси ҳайдовчиси ушбу таблеткаларни Андижондан М.Р. исмли аёл бериб юборганлигини айтади.

    Тезкор ходимлар ушбу натижа билан чекланиб қолмай, тадбирни давом эттириб, Андижон шаҳрига боради. Андижон шаҳрида яшовчи М.Р. исмли аёлнинг тўлиқ шахсини аниқлаб, келишилган 5 миллион 40 минг сўм пулни такси ҳайдовчисидан олаётган вақтида ушланди.

    Фото: ИИББ матбуот хизмати

    Фото: ИИББ матбуот хизмати

    М.Р. «Соннат» психотроп моддасини Андижон шаҳридаги дорихонада фармацевт-сотувчи бўлиб ишловчи таниши Б.Т.дан жами 4 миллион 270 минг сўм эвазига сотиб олганлигини билдиради.

    Давом эттирилган тезкор тадбирда М.Р. орқали Б.Т.га яна 100 та қути, жами 1000 дона «Соннат» психотроп моддасига буюртма берилади. У бунга рози бўлиб, ушбу дориларни жами 6 миллион 100 минг сўм эвазига М.Р.га сотаётган вақтида Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди.

    Калаванинг тагига етиш керак, тезкор тадбир давом этади. Қўлга олинган фармацевт-сотувчи Б.Т. суриштирув давомида ушбу дориларни таниши Андижон шаҳрида яшовчи Б.А. исмли шахсдан ҳар бир қутисини 57 минг сўмдан сотиб олаётганлигини маълум қилган.

    Фото: ИИББ матбуот хизмати

    Фото: ИИББ матбуот хизмати

    Занжирнинг охирги ҳалқаси Андижон шаҳри, «Ал-Бухорий» маҳалласида яшовчи иккинчи фармацевт Б.А.га бориб тақалди. Унга ҳам 30 қути, жами 300 дона «Соннат» психотроп моддаси буюртма қилинади ва у ҳам дориларни сотаётган вақтида қўлга олинди.

    «Шу тариқа даромад топиш учун соғлом жамиятга рахна солувчи яна бир занжир узилди», — дейилади хабарда.

    24.11.2019, 19:51   Изоҳ (0)   31874
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда тамаки ва алкоголь маркировкаланадиган ҳамда келгусида кузатиладиган маҳсулотлар рўйхатига киритилди

    24.11.2019, 18:52

    Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг мажлисларидан бирини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди

    24.11.2019, 18:25

    Ўзбекистонда йилнинг энг яхши шошилинч тиббий ёрдам ҳамшираси аниқланди

    24.11.2019, 17:54

    Самарқандда «Реал Мадрид» футбол академияси очилади

    24.11.2019, 17:33

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси вазифалари белгиланди

    24.11.2019, 16:48

    Tashkent City’нинг янги кўчаларига ном берилди

    24.11.2019, 16:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.