Дам олиш кунларида ёғиб ўтган ёғингарчиликлардан кейин бугун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ёғинларсиз ва кам булутлидир, деб ёзмоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, бундай ҳол нам ҳаво оқимларининг Урал томондан республикага кирган жуда совуқ антициклон билан ўрин алмашиши билан боғлиқ. Кундузги ҳарорат 0 даражадан ошмайди.
26 ноябрь куни антитциклон таъсири кучаяди. Натижада тунги ҳарорат 6—8 даража совуққача, айрим жойларда эса 10—12 даража совуққача тушади. Кундузи қуёш нурлари ҳавони 3 даражагача илитади.
Кейинги кунларда антитциклон Қозоғистоннинг шимоли-шарқий қисми томон ҳаракатланиб, таъсирини камайтиради. Ҳафтанинг жума кунига келиб тунги совуқ 0—5 даражагача кўтарилади, кундузи ҳаво ҳарорати 5—7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)