Москвада 24 ноябрь, якшанба куни курак ва ломлар билан қуролланган ўнлаб ишчилар ўртасида оммавий жанжал содир бўлди, деб ёзмоқда «ТАСС».
Қайд этилишича, жанжал шаҳар марказидаги Ефремова кўчасида Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган ишчилар ўртасида юз берган. Уларга нисбатан майда безорилик бўйича маъмурий баённома тузилган.
Воқеа оқибатида жабрланган бор, аммо ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган, деб қайд этган «Vesti.ru».
«Ren.tv»нинг ёзишича, можародан бироз аввал қарама-қарши томонлар футбол ўйнаган. Учрашув пайтида ишчилардан бири ўйин қоидасини қўпол равишда бузган. Жамоалар кейинроқ учрашиб шу вазиятни «гаплашиб олиш»га қарор қилган.
Изоҳ (0)