Футбол бўйича Италия А Сериясининг 13-тури доирасида 23 ноябрь, шанба куни Маурицио Сарри бошқарувидаги Туриннинг «Ювентус» клуби сафарда «Аталанта»ни синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 56-дақиқасида мезбон жамоа ҳимоячиси Робин Госенс ҳисобни очган бўлса, 74 ҳамда 82-дақиқаларда «кекса синьора» ҳужумчиси Гонсало Игуаин икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва дублга эришди (2:1). 90-дақиқада эса аргентиналик Пауло Дибала ҳам ўз номига битта голни расмийлаштириб қўйди (3:1).
Шу тариқа «Ювентус» Криштиану Роналду майдонга тушмаган ўйинда «Аталанта» устидан иродали ғалаба эришди.
Мазкур ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган Турин клуби очколари сонини 35 тага етказиб олди. «Аталанта» эса 22 очко билан 6-ўринда бормоқда.
А Серия
13-тур баҳси
23 ноябрь, шанба
«Аталанта»—«Ювентус» 1:3
Голлар: 1:0 — 56 Госенс, 1:1 — 74 Игуаин, 1:2 — 82 Игуаин, 1:3 — 90 Дибала«Аталанта»: Голлини, Хатебур, Толои, Гимшити, Госенс (Кастань, 71), Гомес, Пашалич, Фройлер (Траоре, 85), де Рон, Паломино, Барроу (Муриэль, 57)
«Ювентус»: Шченсни, Бонуччи, де Лигт, Де Шильо, Пьянич, Куадрадо, Бентанкур (Дуглас Коста, 58), Хедира (Жан, 70), Бернардески (Рэмзи, 26), Дибала, Игуаин
Огоҳлантиришлар: Игуаин (7), Паломино (10), Дибала (27), Фройлер (41), Госенс (45), Куадрадо (45), Толои (61), Голлини (82)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)