Бокс бўйича бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер UFC президенти Дэйна Уайт билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди.
«Мен ва Дэйна 2020 йилда дунёга қойилмақом шоуни намойиш этиш учун яна биргаликда ишлаяпмиз», — дея ёзади боксчи ўз Instagram саҳифасида.
Аввалроқ Мейвезер 2020 йилда боксга қайтишини эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Уайт ва Мейвезер ўртасидаги илк ҳамкорлик доирасида 2017 йилнинг августида Флойд UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор билан жанг қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)