Тошкент мезбонлик қилаётган ММА бўйича GFC 20 мусобақаси доирасида яна бир жанг якунига етди.
61,2 кг вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Авлиёхон Ҳамидов бразилиялик Луиз Филё билан жанг ўтказди. Уч раунд давом этган баҳсда Ҳамидов очколар ҳисобида рақибидан устун келди. Ҳакамлар бир овоздан Авлиёхонни ғолиб деб топди.
Аввалроқ Аҳлиддин Мирзадавлатов ва Жаҳонгир Жумаев муддатидан аввал рақибларини таслим этганди.
Изоҳ (0)