Тошкент мезбонлик қилаётган ММА бўйича GFC 20 мусобақаси доирасида яна бир жанг якунига етди.
93 килогаммгача бўлган вазн тоифасида октагонга чиққан ўзбекистонлик Жамшид Раҳмоналиев Суринам вакили Клайд Брунсвик билан жанг олиб борди. Дастлабки раундни Раҳмоналиев устунликка эришган ҳолда якунлаганди. Бироқ иккинчи беш дақиқалик бошида Брунсвик кучли зарба билан Жамшидни нокаутга учратди.
Аввалроқ Аҳлиддин Мирзадавлатов ва Жаҳонгир Жумаев муддатидан аввал рақибларини таслим этган, шунингдек, Авлиёхон Ҳамидов бразилиялик жангчини очколар ҳисобида енганди.
Изоҳ (0)