Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов жароҳат олди.
«Рубин» Россия чемпионати 17-тури доирасида «Зенит»ни ўз майдонида қабул қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазди.
Қозонликлар сафида ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов захирадан майдонда туширилди. Футболчи майдонда 13 дақиқани ўтказган. «РИА Новости»нинг маълум қилишича, Денисов ўнг оёғидан жароҳат олгани сабабли баҳсдан сўнг шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирча «Рубин» матбуот хизмати Денисовнинг жароҳати ҳақида маълумот тақдим этгани йўқ. Виталий жорий мавсум «Рубин» сафида Россия чемпионати доирасида саккизта ўйинда қатнашди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)