ММА бўйича GFC 20 мусобақаси жанглари 23 ноябрь, шанба куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистонлик яккакурашчи Аҳлиддин Мирзадавлатов (70,3 кг) озарбайжонлик Жафар Исмиевга қарши жанг олиб борди. Унда ўзбекистонлик яккаурашчи биринчи раундда бўғиш усулини қўллаб, рақибини муддатидан аввал мағлуб этди.
Яна бир ўзбекистонлик спортчи Жаҳонгир Жумаев франциялик Девид Сом билан баҳсга кириршди. Унда Жумаев илк рауддаёқ Сомни нокаутга учратди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)