Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда жуда кўп миқдордаги солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва савдо қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда департамент матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Элликқалъа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда «И.Қ.Л.» МЧЖ мансабдор шахслари 2019 йилнинг 6 ойи давомида 5,6 миллиард сўмлик товар айланмасини амалга ошириб, 933,4 миллион сўм қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги ҳамда товарлар сотувидан тушган 4,7 миллиард сўм нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан, жуда кўп миқдордаги савдо қоидаларини бузганлиги аниқланган.
Нукус шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «А-Қ-Нукус» МЧЖ мансабдор шахслари 2019 йилнинг 6 ойи давомида 2,7 миллиард сўмлик товар айланмасини амалга ошириб, 294,1 миллион сўм қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги ҳамда 2,4 миллиард сўм нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан, жуда кўп миқдорда савдо қоидаларини бузганлиги аниқланган.
Нукус туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Б.М.Қ» МЧЖ мансабдор шахслари 2019 йилнинг 6 ойи давомида 4,9 миллиард сўмлик товар айланмасини амалга ошириб, 306,5 миллион сўм қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги ҳамда 3,4 миллиард сўм нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан, жуда кўп миқдорда савдо қоидаларини бузганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳудудий бўлимлар томонидан ЖКнинг 184 (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 189-моддалари (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)