Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Ийк-ота посёлкаси аҳолиси Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ватандошлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик йўқолиб қолишидан ташвиш билдирди, деб хабар беради «Potrebitel.uz».
Қайд этилишича, ҳозирда ёдгорлик ўрнида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари маҳалла фуқаролар йиғинига боғланган, улар ёдгорликнинг қаёққа йўқолиб қолганини тушунтириб бера олмаган.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ушбу ҳолатни муҳокама қилиб, масала юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ, Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ёки Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилишни таклиф қилган.
Аксарият интернет фойдаланувчилари Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ватандошлар хотирасига бағишлаб бунёд этилган ёдгорликни реставрацияга олиб кетишганига ҳамда тез орада жойига қайтаришларига умид қилмоқда.
Яна бир фойдаланувчининг фикрича, ёдгорлик ўрнига участка нозири учун пункт қурилишини ёзиб қолдирган. «Ёдгорликни эса агар бузиб ташлашмаса, бошқа жойга ўрнатишади», деб ёзади у.
Изоҳ (0)