Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими 19 ноябрь, сешанба куни Воронеж шаҳрида қурилаётган объект яқинида 13-қаватдан тушган ғиштлар босиши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари М.Р. ва С.К. ҳалок бўлгани тўғрисидаги ОАВ хабарини тасдиқлади.
Ҳозирда тергов органлари томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми («Эҳтиётсизлик туфайли ўлимга олиб келиш») бўйича жиноят иши қўзғатилди ва тергов олиб борилмоқда.
Элчихона Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда ҳамюртлар жасадларини Ватанга жўнатиш учун консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал этишда ёрдам бермоқда.
Изоҳ (0)