ММА бўйича Тошкент мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони Ҳабиб Нурмагомедов 21 ноябрь, пайшанба куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари билан учрашиб, илм олишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида фикр юритди.
«Нафақат илм олишда балки, ахборот алмашишда ҳам унинг манбасини аниқлаштириш керак. Бу нимага керак. Энг аввало ўзингизга керак бўлмаган ахборотларга вақтингизни сарфламайсиз. Иккинчидан, мукаммал билимга эга бўласиз. Сизга бир мисол келтираман. Буюк ватандошингиз Имом ал-Бухорий ҳадислар тўплашда ва уни саралашда амалга оширишган ишларига назар солинг. Ҳар бир ҳадисни охирги манбасигача текширишга бел боғлаган. Ҳозир эса буюк алломанинг меҳнати улуғворлигини кўриб турибсиз», — дейди Ҳабиб.Аввалроқ UFC чемпиони спортчи бўлмаганида қайси касб эгаси бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарган эди.
Изоҳ (0)