ММА бўйича Тошкент мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони Ҳабиб Нурмагомедов 21 ноябрь, пайшанба куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари билан учрашди.
Учрашувда Ҳабиб Нурмагомедов спортчи бўлмаганида қайси касбни танлаши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.
«Спортчи бўлмаганимда балким помидор сотувчиси ёки уни етиштирувчи бўлардим (залда кулги). Қандай касб эгаллашимдан қатъи назар меҳнат қилишдан тўхтамасдим. Спортда эришган ютуқларим ҳам машаққатли меҳнат натижаси, деб ҳисоблайман. Инсон меҳнат қилишдан қочмаслиги, ўз устида ишлашдан чекинмаслиги керак», — дейди Ҳабиб.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб 20 ноябрь куни Тошкентга етиб келганди.
Аввалроқ россиялик яккакурашчи иштирокида 21 ноябрь куни Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида матбуот анжумани ўтказилиши белгиланганди. Аммо кейинчалик мазкур маросим 22 ноябрга қолдирилгани маълум қилинди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)