ММА бўйича Тошкент мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони Ҳабиб Нурмагомедов 21 ноябрь, пайшанба куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари билан учрашади.
Иқтисодиёт университети талабалари билан бўладиган учрашув 18:00 га белгиланган. Бу ҳақда Олий ва ўрта таълим вазирлигининг Telegram’даги каналида хабар берилган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб 20 ноябрь куни Тошкентга етиб келганди.
Аввалроқ россиялик яккакурашчи иштирокида 21 ноябрь куни Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида матбуот анжумани ўтказилиши белгиланганди. Аммо кейинчалик мазкур маросим 22 ноябрга қолдирилгани маълум қилинди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)