Бокс бўйича яримўрта вазнда собиқ Жаҳон чемпиони Рой Жонс ММА бўйича Тошкент мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони сифатида иштирок этади.
Афсонавий боксчи 22 ноябрь, жума куни тонгги 04:45 да Тошкентга етиб келади. Бу ҳақда «Дарё»нинг манбалари хабар қилмоқда.
Аввалроқ 22 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган GFC 20 мусобақасида фахрий меҳмон сифатида иштирок этадиган россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов ҳам Ўзбекистон пойтахтига етиб келганди.
Эслатиб ўтамиз, Рой Жонс аввалроқ Отабек Умаровни Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари этиб сайлангани билан табриклаган эди.
Кичик Рой Жонс профессионал боксда 75 та жанг ўтказиб, 66 ғалабага (47 таси нокаут) эришган ва тўққиз бор мағлуб бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)