ММА бўйича GFC 20 мусобақасидан олдин 21 ноябрь куни Тошкентда ўтиши кутилган матбуот анжумани қолдирилди.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, Ҳабиб Нурмагомедов иштирок этиши кутилган матбуот анжумани айрим сабабларга кўра бошқа муддатга қолдирилган. Шу сабабдан ташкилотчилар юзага келган ноқулай ҳолат учун узр сўраб, матбуот анжуманининг аниқ вақти ҳақида тез орада маълумот беришини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь, чоршанба куни GFC 20 мусобақасида жанг қиладиган Умар Нурмагомедов ва мусобақанинг фахрий меҳмони Ҳабиб Нурмагомедов ўз жамоаси билан Тошкентга етиб келганди.
Изоҳ (0)