Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Элдор Шомуродовнинг дубли сабаб Фаластин устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Ростов» вакили Ўзбекистон терма жамоаси либосида қаторасига тўртинчи ўйинда рақиблар дарвозасини ишғол этишга эришди. Элдорнинг ушбу учрашувларда олтита гол урган.

Шомуродов кетма-кет гол урган ўйинлар:

  • Ўзбекистон — Яман 5:0 (1 та гол)
  • Сингапур — Ўзбекистон 1:3 (2 та гол)
  • Ўзбекистон — Саудия Арабистони 2:3 (1 та гол)
  • Ўзбекистон — Фаластин (2 та гол)

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси сафида кетма-кет гол уриш борасидаги рекорд Олег Шаскихга тегишли бўлиб, у қаторасига олтита ўйинда жами саккизта гол уришга муваффақ бўлган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!