Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 19 ноябрь, сешанба куни ЖЧ—2022 саралашининг иккинчи босқичи 6-тури доирасида Фаластинга қарши ўйин ўтказди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Ҳожиакбар Алижоновнинг қанотдан узатиб берган тўпини терма жамоа тўпурари Элдор Шомуродов Фаластин дарвозасига боши билан жойлаб қўйди.
Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида эса Одил Аҳмедовнинг узатмасини яна ўша Элдор голга айлантиришга эришди ва дублга эришди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси илк турдаги мағлубият учун Фаластиндан реванш олишга эришди. Ушбу ғалабадан сўнг Абрамов жамоасининг очколари сони 9 тага етди ва Ўзбекистон гуруҳда пешқадамга айланди. Битта кам ўйин ўтказган Саудия Арабистони эса 8 очко билан иккинчи поғонадан ўрин олган.
ЖЧ—2022 саралаши
6-тур баҳси
19 ноябрь, сешанба
Изоҳ (0)