Футбол бўйича Ўзбекистон—Фаластин (2:0) учрашувидан сўнг терма жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйин ҳақида фикрлари билан бўлишди.
Биринчи ўйинда Ўзбекистонга нималар етишмаганди?
— Биринчи учрашув учун баҳона қилиб бўлмайди. Тўғри, у ердаги вазиятлар яхшимас эди, аммо яккакурашларда имкониятни бой берган эдик.
Ғалабадан сўнг нима дея оласиз?
— Фаластинга қарши ўйинда кўпроқ гол уришимиз керак эди ва Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг юзимиз ёруғ бўлиши керак эди. Бугун ўйинда кўплаб вазиятлар бўлди. Муҳими ғалаба деб ўйлайман.
80-дақиқадан сўнг ўйиннинг қовушмай қолганлиги ҳақида фикрингиз?
— Бугун барибир яхшироқ ўйнадик. Тўпни кўпроқ ўзимизда сақлаб ўйнадик. Саудия Арабистони билан ўйинда айнан шу нарса бизда ўхшамаган эди.
Қайд этиш жоиз, Элдор Шомуродовнинг Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги голлари сони 19 тага етди.
Изоҳ (0)