Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сиёсий партияларнинг ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига 18 ноябрдан старт берилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Сайлов кодексининг 44-моддасига мувофиқ, сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.
15 ноябрь куни Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига партиялардан кўрсатилган номзодларни расман рўйхатга олган ва уларнинг мутахассислиги, маълумоти ва ёши ҳақида маълумот берган эди.
Изоҳ (0)