Миллиардер Фаттоҳ Шодиев Россияда «Йил ҳомийси» унвонига сазовор бўлди. Бу ҳақда Москва давлат халқаро муносабатлар институти томонидан хабар берилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 ноябрь куни Санкт-Петербургда VIII халқаро маданият форуми доирасида «Йил ҳомийси» мукофотини топшириш бўйича олтинчи маросим бўлиб ўтган.
Асосий номинацияда ғолиблик 1976 йилда институтнинг Халқаро ҳуқуқ факультетини тамомлаган, Шодиев халқаро жамғармаси асосчиси, университет Васийлик кенгаши аъзоси ва Москва давлат халқаро муносабатлар институти жамғармасининг асосчиларидан бири Фаттоҳ Қаюмович Шодиевга насиб этган. Мукофот Россиядаги Кабуки театри труппасининг гастролига бош ҳомийлик учун тақдим этилди. Мукофотни Россия маданият вазири Владимир Мединский топширган.
Қайд этилишича, Шодиев халқаро жамғармаси кўп йиллар давомида Москва давлат халқаро муносабатлар институти билан ҳамкорлик қилиб келади ҳамда талабаларга чет эл университетларида таҳсил олиш ва амалиёт ўтиш имкониятини яратади.
Изоҳ (0)