14 ноябрь куни соат 03:50 да Жиззах вилояти Пахтакор туманида Cobalt автомобили MAN юк машинасининг тиркамасига урилиб, ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
«Тошкент—Термиз» М-39 йўлининг 956 километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Cobalt автомашинасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин оқибати Cobalt ичида бўлган 32 ёшли йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. 2016 йилда туғилган яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-модда («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)