Тошкентда Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилиши муносабати билан 17 ноябрда айрим кўчалардаги ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
- Амир Темур хиёбони айланма йўли;
- Амир Темур шоҳ кўчасидан И.Каримов кўчаси бўйлаб Фурқат ва Бунёдкор кўчалари кесишган чорраҳагача бўлган қисми;
- Махтумқули ва Янги бозор кўчалари кесишмасидан Махтумқули кўчаси бўйлаб Моварауннаҳр кўчасигача бўлган қисми;
- Моварауннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб Абай кўчасигача бўлган қисми;
- Абай кўчасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми;
- Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Ойбек ва Афросиёб кўчалари бўйлаб Бешёғоч кўчасига бўлган қисми;
- Бешёғоч кўчасидан «Ҳумо арена» муз саройигача бўлган қисми.
Изоҳ (0)